avatar
Куч
1.96
Рейтинг
+1.35

Zukhra Shaniyazova

Мақолалар

«Илғор педагогик технологияларни жорий этишда тажриба-тадқиқот майдонларидаги ҳамкорликлар».

Qoraqalpog'ison Respublikasi PKQTMOI
Давлатимизнинг келажаги бўлган ёшларга таълим ва тарбия беришнинг мураккаб вазифаларини ҳал этиш ўқитувчининг ғоявий эътиқоди, касб маҳоратига, санъати, истеъдоди ва маданиятига ҳал этувчи даражада боғликдир. Хақиқатдан, ўқитувчисиз жамият тараққиётини, унинг келажагини тасаввур этиш қийин.
Ўқув жараёнига татбиқ этилаётган «Кадрлар тайерлаш миллий дастури» ҳамда «Умумий ўрта таълим мактаблари учун яратилган узвийлаштирилган «Давлат таълим стандарти»да ўқувчиларнинг билишлари зарур булган мажбурий билимлар ҳажми аниқ кўрсатилган бўлиб, уларни ўқувчиларга етказиш, укувчилар факат пухта билим олибгина колмай, балки мустакил тарзда укий олиш, ижодий изланишга йуналтириш, уларда уз фикрий кобилиятини ривожлантириб бориш куникмаларини орттириш учун укитувчилар педагогиканинг турли шакл ва усулларидан фойдалана олишлари зарур. Хар бир педагог шуни доим эсда тутиши керакки, дарс ўқув-тарбия жараёнининг асосий формасидир. Хозирги замон тарбиясининг барча жараёнлари ўқувчиларни мустақил фикрлашга ва мустақил ижод қилишга ўргатишдан иборатдир.
Биз ўқитувчилар дарс жараёнида биринчи навбатда ўқувчиларга фанлардан чуқур ва мустахкам билим бериш билан бирга, уларда билимга қизиқишни, меҳнат қилишга эхтиёжни тарбиялаб боришни кўзда тутамиз.
Бугинги кунда келажак ёшларимизнинг таълим — тарбияси сиёсат даражасига кўтарилган бир вақтда мактаб ўқитувчилари билан оила ва маҳалланинг бир-бири билан ҳамкорлигин яхшилашда давлатимиз томонидан бир қанча чора тадбирлар ишлаб чиқилиб, уни амалга оширишда ўкитувчиларнинг хиссаси жуда каттадир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслахатчиси хизмати ва Вазирлар Маҳкамаси Таълим, соғликни сақлаш, ижтимоий мухофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари комплексининг 2010 йил 17 мартдаги қўшма йиғилиши баёнида белгиланган вазифалар асосида ишлаб чиқилган вазирликнинг “Халқ таълими тизими фаолиятини мазмунан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар" ижросини таъминлаш, умумий ўрта таълимнинг узвийлаштирилган Давлат таълим стандартлари шарҳлари ва ўқув дастурларини амалиётга сифатли жорий этиш, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган педагогик технологияларни тизимга келтириш ва уларни синовдан ўтказиш ва Халқ таълими вазирлигининг жорий йилнинг 20 декабрдаги “Илғор педагогик технологиялар бўйича тажриба-тадқиқот майдонлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 289–сонли, Қорақалпогстон Республикаси ХТВнинг 2010–йил 30–декабрдаги 301–сонли ва Нукус шахри ХТБнинг 2011–йил 7–январдаги №А-7 сонли буйруғининг ижросини таъминлаш максадида илғор педагогик технологиялар бўйича тажриба-тадқиқот майдонлари белгиланган эди ҳамда уларда куйидаги босқичларда тажриба-тадқиқот ишлари йўлга қўйилиб: мослаштирув босқичи — 2010-2011 ўқув йилининг III-IV чораклари; фаол босқич- 2011 -2012 ўқув йили; якунловчи босқич- 2012-2013 ўқув йиллари белгиланиб, илғор педагогик технологиялар бўйича тажриба-тадқиқот майдонлари фаолиятини мувофиклаштирувчи гуруҳ таркиби, ўрганиш ва таҳлил қилувчи экспертиза гуруҳи тасдиқланган. Ўз ХТВ мyвофиқлаштирувчи гуруҳга тажриба-тадқиқот жараёни бўйича ташкилий тадбирларни амалга ошириш, натижалари бўйича хулосаларни тайёрлаш ва вазирлик раҳбариятига киритиб бориш вазифалари юклатилган эди.
Бу буйича Қорақолпоғистон Республикаси К.Убайдуллаев номидаги Республика педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти «Табиий ва аниқ фанлар» кафедраси жамоаси тажриба-тадқиқот жараёнига маъсул ва экспериментатор ўқитувчиларга зарур методик ёрдам курсатишни ташкил этишда иштирок этдилар. Биология фанидан тажриба-тадқиқот майдони фаолиятини ташкил этишда Нукус шаҳар 32-сонли умумий ўрта таълим мактаби белгиланди. Бу мактабда биология фанини ўқитишда илғор педагогик технологиялар бўйича тажриба-тадқиқотчи этиб мактабнинг биология фани ўқитувчиси Роза Байниязова томонидан тажриба-тадқиқот жараёни ташкил этилиб, уни хисобатларини тузиш тартибини, илғор педагогик технологиялар асосида ишлаб чикилган дарс ишланмалар ва методик материалларни коракалпок тилига таржима килиш, тажриба-тадқиқот утказилаётган таянч мактабларда зарурий шарт-шароитларни яратиш, таянч мактабда экспериментатор ўқитувчи учун хар чоракда бир маротаба ўқув-семинарлар ташкил этилди, доимий равишда илмий-методик ёрдам бериб борилди. Тажриба-тадқиқот жараёнини илмий-методик жиҳатдан кузатиш ва педагогик технологияларни такомиллаштириш буйича институтимизнинг ҳар ойида малака ошириш курси тингловчилари билан муҳокама қилиш ишлари олиб борилди.
Мактаб рахбарияти томонидан экспериментатор ўқитувчи Роза Байниязовани моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда уларнинг маошларига белгиланган тартибда устамалар белгиланишини назоратга олинган, хар ўқув чораги якунида тажриба-тадқиқот натижалари бўйича тахлилий хисобот ва уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ва хулосалар тайёрланиб Қорақолпоғистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлиги Таълим Маркази томонидан ташкил этилган Мувофиклаштирувчи гуруҳига такдим этилиб келинмоқта.
2011-2012-2013 йиллар давомида малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари, айниқса «Таббий ва аниқ фанлар» кафедраси биология фанидан узвий ўз-аро методик алокада ишлаб келмоқда.
Масалан мактаб директори Г. Давлетова ва директорнинг ўқув ишлари бўйича муовини С. Бердиева илғор педагогик технологияларни жорий этиш бўйича экспериментатор ўқитувчи Р.Байниязова иш фаолиятини самарали ташкиллаштириб, назорат синфлардаги дарс жадвалларини тузишган. Бу жадвал бўйича биз экспериментатор ўқитувчи Р.Байниязовага белгиланган кунлардаги дарслар мавзуларга дарс ишланмаларини яратишда методик жиҳатдан ўз-аро маслаҳатлашиб олиб бордик.
Назоратланган синфлардаги дарслар, мавзулар ва дарсда қўлланилган интерактив услублар мониторинги ҳам ўз вақтида ўтказилиб, тегишли ҳулосалар берилган.
Шу жумладан, экспериментатор ўқитувчи Роза Байниязовага 2010-1012 йиллар оралиғида К. Убайдуллаев номидаги ПКҚТ ва МОИ «Табиий ва аниқ фанлар» кафедраси бўйича тажриба-синов майдони ташкил этилгандан кейин 2 маротаба малака ошириш курсларидан ўтиб, бу курслар вақтида тажриба синов натижалари ва дарс жараёнлари, дарс ишланмаларини яратиш, АКТ дан фойдаланиш каби методик маслаҳатларимизни бердик. 2011-йили Республикамиз миқёсида «Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси» кўрик танлови, 2012-йили малака ошириш курсида институтимиз куламида ўтказиладиган «Ойнинг энг яхши ўқитувчиси» (2012 йил сентябрь ойи) кўрик танлови ғолиби бўлишга эришди. Буларнинг ҳаммаси бу ўқитувчимизнинг фидойилигини, новаторлигини, ўз иқтидорини, билимини исботлаб келганлигини айтиб ўтиш зарур деб уйлаймиз.
Илғор педагогик технологиялар бўйича тажриба-тадқиқот майдонидаги экспериментатор ўқитувчи Р. Байниязованинг мактабдаги иш фаолиятидан, 5-синфда Ботаника фанидан «Хужайранинг қисмлари. Хужайраларнинг хилма-хиллиги», 6-синфда ботаника фанидан «Раънодошлар оиласи» мавзусидаги, 6-синфда «Тўпгуллар» мавзусидаги, 7-синфда «Инфузориялар ва споралилар синфлари» мавзусидаги, 8-синфда «Коннинг таркиби ва шаклли элементлари» мавзусидаги, 9-синфда «Модификацион ўзгарувчанлик. Реакция нормаси. Модификацион ўзгарувчанликнинг статик конунлари» мавзусидаги, «Одам генетикаси. Унинг текшириш методлари» мавзусидаги, «Кўпайиш хиллари» мавзусидаги, «Эмбрионал ривожланиш даври» мавзусидаги, 9-синфда «Оқсилларнинг хоссалари. Оддий ва мураккаб оқсиллар» мавзусидаги дарслари кўзатилди. Дарс жараёнларида АКТ технологиялари, дастурлардан фойдаланилган слайдлар тақдимоти, «савол — жавоб», «якка ҳолда», «Кластер» (Тармокланиш), «Кичик гурухларда» ишлаш, «Кунгабокар», «Тест» «Сўзлар тарифи машғулоти, «Йирик гурухларда» ишлаш, мустахкамлаш бўлимларида «Мархамат фикрингиз» машқи, АКТ технологиялари, слайдлар ва кўргазма қуроллардан, «Муз ёрар», «Муаммоли вазият» технологиясы усулублари, мавзуларни мустаҳкамлашда вақтни тежаш учун гуруҳ бўлиб ишлаш, якка ҳолда ишлаш, тақдимот методларидан «Брейнсторинг» яъни «Мияни хаяжонга солиш», ўқувчиларнинг эркин фикрлашлари кўникмасини ривожлантирувчи методлар тўғри танланганлиги туфайли самарадорлик кўрсаткичлари юқори бўлганлигини, ва ўқитувчи дарсга қуйган ўз мақсадларига эришганликларини таъкидлаб ўтмоқчимиз.
Тажриба-синов ва назорат 6-7-8-9 синфларидаги биология фанидан ўтказилган мавзулардаги дарс самарадорлиги тест синовлари орқали таққослаганимизда самарадорлик фоизлари 68 % дан 76% гача, 72% дан 80%гача, 72%дан 78%гача, 74%дан 82% гача ошганлигини, 70%дан 78% гача ортганлигини кузатдик. Бу кўрсаткичларга эришишда экспериментатор ўқитувчи ўзиниг педагогик маҳоратини, биология фанидан назарий билимларининг чуқурлигини ва интерактив услубларни моҳирона фойдалана олганлигини кўриб турибмиз.

Хулоса қилиб шуни таъкидлаб ўтадиган бўлсак, яъни илғор педагогик технологиялардан фойдаланилган интерактив услублар назоратланган ва тажриба-синов синфларидаги ўқувчиларнинг билим, кўникмалари тест саволларини ўтказиш орқали мониторинг қилинганда бу кўрсаткичларининг юқори бўлганлиги аниқланди.
Нукус шаҳар 32-сонли ўмумий ўрта таълим мактаби биология фани ўқитувчиси, Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон Республикаси Халқ Таълими Аълочиси, мактабда илғор педагогик технологияларни жорий этиш бўйича экспериментатор ўқитувчимиз Байниязова Розанинг педагогик иш фаолиятини кузатар эканмиз, ўнинг фидойи устоз, ойласида мехрибон она эканлигини таъкидлаб, келажакда Мамлакатимиз равнақи ва ривожланишида, келажак авлодимизнинг баркамол бўлиб етишишида ўзининг инсоний, педагогик қиссаларини аянмай бажараверади деб ишонамиз.

“Соғлом турмуш тарзи” ресурс маркази иш фаолияти.

Qoraqalpog'ison Respublikasi PKQTMOI

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2013-йил 14-январьдаги 9-сонли буйруғи асосида “Ўзбекистон Республикасида 2013-2017 йилларда ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши кураш бўйича стратегик дастур” ижросини таъминлиш бўйича халқ таълими вазирлигининг тадбирлар режаси тасдиқланган. Ушбу режа юзасидан Халқ таълими вазирлигининг тадбирлар режасини таълим муассасаларида изчил бажарилиши мақсадида умумий ўрта таълим мактабларидаги тегишли фанлар (соғлом авлод асослари, одам ва унинг саламатлиги, ҳуқуқ, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари туркумидаги фанлар)ни ўқитувчи ўқитувчилар, мактаб директорлари ва уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари таълим муассасалари, малака ошириш курслари ўқув дастурларида амалий семинарлар ташкил этилмоқда. Бу семинарларда иштирокчилар “Ўзбекистон Республикаси 2013-2017 йиллар ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши кураш бўйича стратегик дастури” ижросини таъминлаш бўйича Халқ таълими вазирлигининг тадбирлар режаси билан таништирилмоқдалар. Ана шундай тадбирлар К. Убайдуллаев номидаги Республика педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “Табиий ва аниқ фанлар” кафедраси ва “Соғлом турмуш тарзи” ресурс маркази томонидан тарғибот ва ташвиқот ишлари мунтаззам олиб борилмоқда.



Семинар иштирокчиларига соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасалари мутахассислари ҳам таклиф этилиб, асосан атаб утсак Асия Акбарова, Нукус шахар Туғриқ уйи шифокорлари, Репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзини тарғибот этувчи тибиий маркази акушер-гинеколог шифокори, Елена Николаевна Забирова институтимиз нуронийи «Соғлом авлод учун» хайрия жамғармаси райси, институтимиз Хотин-қизлар қўмитаси райси Салиева Пардахон, қўмита аъзолари Зулхумор опа Худайбергенова, Юсупова Гулшийрахон, Тажекбаева Зийўар ва бошқалар ҳам «Соғлом она-соғлом бола» дастури хакида тушунчалар бериб ўтдилар.




Амалий-семинар мавзуларида, биология фани ўқитувчилари ўқувчи ёшларда ОИВ-инфекциясига дучор бўлганларни камситмаслик ва уларга нисбатан ғамқўр муносабатда бўлиш тўйғуларини шакллантириш бўйича, таълим-муассасалари ўқувчи-талабалари ўртасида гиёҳвандлик ва ОИВ-профилактикаси бўйича мутахассис шифокорлар иштирокида “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИТВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан таништириш, “26-июн Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш” ҳамда “1-декабрь Халқаро ОИТС га қарши кураш” кунлари муносабати билан таълим муассасаларида ўтказиладиган ойликлар ҳақида тушинтириш ишлари олиб борилмоқда. К. Убайдуллаев номидаги РПКҚТ ва МОИ “Табиий ва аниқ фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари шундай жумладаги ишларни изчил, доимий равишта олиб бориб келмоқдалар, улардан институтимиз “Маърифат ва маънавият ишлари” буйича проректор, ф.ф.н. Камолбой Палимбетов, кафедра мудири ф-м.ф.н доцент Муханбетяр Қасимов, доцент Шаниязова Зухра, катта ўқитувчилардан математика-информатка фани ўқитувчилари Дарменбай Нуржанов, Саламат Oтепов, Бийбисара Арзымбетова, Гулхан Жиемуратова, Абдугани Есназаров, Жамалатдин Утепбергеновларни атаб ўтсак бўлади. Улар тамонидан ташкил этилиб келаётган амалий-семинарлар институт курс тингловчиларни фаол қатнаштириб, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши таъминлашда долзарб муаммоларини ечишда катта аҳамиятга эгадир.



 

«Обод турмуш ва саломатлик»

Qoraqalpog'ison Respublikasi PKQTMOI

    Республикамиз мустақилликка эришганидан бошлаб мамлакатимиз ҳар томонлама ривожланиб бормоқда, бу ўзгаришлар кишилардан ҳаётда ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришишлари учун янгича билим, кўникма ва маҳорат талаб қилмоқда. Саломатлик — кишилар турмуш даражаси, турмуш тарзи ва сифатининг кўрсаткичидир ва шу жиҳати билан инсон салоҳиятини ривожлантириш мақсадлари билан чамбарчас боғлиқдир.  Ҳар бир фуқаронинг саломатлиги сингари жамиятнинг саломатлиги ҳам давлатнинг стратегик мақсади, миллий хавфсизлигининг гарови саналади. Саломатлик мамлакат соғлом меҳнат салоҳиятини оширишнинг зарурий шарти, давлат бошқарувининг самарадорлиги мезонидир.   Айниқса, болалар, ўсмирлар, ёшлар ўртасида ҳаётий кўникмаларни, ўз саломатлигига масъулият билан ёндашувни шакллантириш масаласи алоҳида долзарблик касб этмоқда.    Инсоннинг ўз соғлиғига муносабатига бу соҳада қай даражада маълумотга эга эканлиги бевосита